
“Бетис” дарвозабони Пау Лопес “Рома”га ўтди.
Лопес “бўрилар” билан беш йиллик шартнома имзолади, римликлар Лопес учун 23,5 млн евро тўлашди.
Аввалроқ Пау “Эспаньол” ва “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилди. Жирона тарбияланувчиси примерада умумий ҳисобда 100 та ўйин ўтказди (26 – “қуруқ”) ва 143 та гол ўтказди.