Неймар ва Гризманн бир жамоада ўйнамоқчи

  • Mr.NoBoDy03.06.2019 16:00
  • 1180
  • 30

“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ва ПСЖ форварди Неймар “Барселона”га ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг хабар бериишича, франциялик ва бразилиялик футболчи каталония клубида ўйнашни истаётган экан.

Гризманн – “Барселона”нинг асосий мақсади. Клубда уни Коутиньога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Жаҳон чемпиони ўтган ёзда “Барселона”га ўтмаганлигидан пушаймон бўлди ва бу йил ўтган йилги хатони тўғилашни истамоқда.

Шунингдек Неймар ҳам “кўк-анорранглилар” сафини тарк этганидан афсусда. Бироқ унинг трансферини амалга ошириш анча мураккаб.

Гризманнинг товон пули июль ойига келиб 200 млндан 120 млнга пасаяди. У кетиши ҳақида аллақачон маълум қилиб бўлди.

ПСЖ Неймарниқўйиб юбориш нияти йўқ. Агарда парижликлар уни қўйиб юбориш ниятлари бўлганида “Барселона” ушбу  келишувга Дембелени қўшар эди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar