«Наполи» навбатдаги келишувга эришди

  • Mr.NoBoDy22.07.2019 16:00
  • 880
  • 30

“Фенербахче” ҳавбеки Элиф Элмас фаолиятини “Наполи”да давом эттиришга яқин.

Sky Sport Italia нашрининг хабарига кўра, томонлар футболчининг трансфери борасида келишувга эришган. Футболчининг трансфери неаполликлар учун 16 миллион еврога тушмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элмас 2017 йилдан буён “Фенербахче” сафида тўп суриб келади. У ўтган мавсум 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар