«Реал Мадрид»нинг собиқ ҳужумчиси Туркия клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy27.08.2019 11:00
  • 1053
  • 30

35 ёшли ҳужумчи Эммануэль Адебайор эркин агент сифатида Туркиянинг “Кайсериспор” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси хабар берди.

Маълумот учун, Адебайор янги жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумни “Истанбул ББ” клубида ўтказган. Шунингдек, Адебайор фаолиятни давомида “Тоттенхэм” ва “Реал” каби топ клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар