«Барселона» вице-президенти: «Ҳозирча Неймарни ортга қайтаришнинг иложи йўқ»

  • Mr.NoBoDy05.08.2019 16:00
  • 874
  • 30

«Барселона» вице-президенти Жорди Кардонер «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг "кўк-анорранглилар" сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Неймар "ПСЖ"даги фаолиятидан қониқмаяпти ва бошқа жамоага ўтишни истамоқда. Аммо юзага келган вазиятни парижликлар ҳал қилиши лозим. Биз у билан алоқага чиқмадик. Боиси, «ПСЖ»ни ҳурмат қиламиз. Агар қачондир бизга имконият тақдим этилса, биз Неймар билан гаплашамиз. Аммо ҳозирча уни "Барса"га қайтаришнинг иложи йўқ», – деди Кардонер.

Шу кунларда каталонияликлар 27 ёшли футболчини бир йилга ижарага олиш ҳақида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar