Онана «Аякс»ни тарк этишини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy29.04.2020 16:00
  • 759
  • 30

Дарвозабон Андре Онана ёзги трансфер пайтида «Аякс»ни тарк этиш нияти борлигини маълум қилди.

«Мени нотўғри тушунманг, мен «Аякс»дан розиман ва клубга миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ажойиб 5 йилни ўтказдим. Энди эса навбатдаги қадамни ташлайдиган пайт келди.

Биз клуб билан бир йил аввал келишиб олган эдик. Вазият қандай ривожланишини билмадим, аммо мен амбицияларим ва келишувим аниқ», – деди Онана.

Камерунлик посбонга «Барселона», «Челси» ва «ПСЖ» клублари даъвогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар