Холанд «Боруссия Дортмунд» билан шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy30.12.2019 11:00
  • 963
  • 30

«Зальцбург» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтди. 19 ёшли норвегиялик футболчи германияликлар билан 2024 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Футболчи 3 январь куни «Боруссия» сафига қўшилади ва жамоа билан бирга ўқув-машғулот йиғинига йўл олади.

Холанд Европа чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида 8та гол уришга муваффақ бўлди. У тўпурарлар рўйхатида Роберт Левандовски (10та гол)дан кейин 2-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар