
Гуруҳ босқичи якунларига кўра, Миллатлар Лигаси ярим финалида Италия, Испания, Франция ва Бельгия терма жамаолари ўзаро баҳс бойлайдиган бўлди. Испания ўз гуруҳида — 11, Италия — 12, Бельгия — 15, Франция эса 16 очко тўплаб, ярим финалга чиқди.
Ярим финал учун қуръа 3 декабрда бўлиб ўтади.
Ушбу босқичи баҳслари 2021 йилнинг 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Финал ва 3-ўрин учун ўйин эса 10 октябрга белгиланган.