"Барселона" билан ўйин олдидан "Атлетико" яна бир йўқотишга учради

  • Mr.NoBoDy 19.11.2020 01:21
  • 1131
  • 30

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра коронавирус учун тест топширди.

Синов ижобий натижа берди ва уругвайлик ўйинчи зудлик билан ўзини-ўзи яккалади. Айни пайтда Торрейрада касалликнинг аломатлари йўқ. Аммо у 21 ноябрь куни ўтказиладиган "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этолмайди.

Маълумот учун, 17 ноябрь куни "матрасчилар" форварди Луис Суарес ҳам коронавирус юқтириб олгани тўғрисида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар