Месси Кафуга етиб олди, Ж.Америка рекордига қадар 5 та ўйин қолди

  • Mr.NoBoDy 18.11.2020 21:21
  • 1095
  • 30

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Лионель Месси Аргентина термаси сафида Перуга (2:0) қарши баҳсда майдонга тушди.

Месси миллий жамоа либосидаги 142 ўйинини ўтказди. У мазкур натижа бўйича жанубий америкаликлар орасида Кафуга (Бразилия) етиб олди ва у билан 3-ўринни бўлишмоқда.

Ўйинлар сони бўйича қитъа рекордчиси эса Хавьер Занетти (147 ўйин, Аргентина) ҳисобланади. Кейинги поғонада яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган Хавьер Маскерано (143) турибди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar