ЕЧЛ. "Ференцварош" – "Ювентус" 0:1 Танаффус! (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 05.11.2020 02:00
  • 1149
  • 30

Чемпионлар Лигаси "G" гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Ференцварош (Венгрия) – Ювентус (Италия) 0:1 (LIVE)

«Пушкаш Арена»

Гол: Мората 7'

Ференцварош – Дибус, Ботка, Двали, Ловренчич, Блажич, Изаэл, Сомалиа, Нген, Шигер, Зубков, Харатин.

Ювентус – Шенсни, Кьеллини, Данило, Бонуччи, Рэмзи, Куадрадо, Рабьо, Артур, Кьеза, Роналду, Мората.

Огоҳлантириш: Ботка (19).


Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Шигер Артурга нисбатан қўполлик ишлатди, мезбонлар бугун меҳмонларга илтифот қўрсатмоқчи эмас.

42. "Бьянконери" босим уюштирди, рақиб посбони Дибус тўпни "аут"га тепишга мажбур бўлди.

40. "Юве" тўпга эгалик қилмоқда, кучли ёмғир ёғаётгани туфайли ўйгаш қийин бўляпти, шу боис туринликлар ортиқча ҳаракат қилишмаяпти. 

38. Ўйинда кичик тўзталиш юзага келди, Ботка жароҳат олган кўринади. 

36. Қандай вазият!  Мората бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол этмасдан Роналдуга пас бермоқчи бўлди. 

34. Рэмзи Зубковга нисбатан қоидани бузди. Кейинги вазиятда Ловренчичнинг олис масофадан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

31. Кьезанинг узатмасидан кейин Мората тўпга тегди, аммо зарба ўхшамагни боис рақиб посбони Дибус тўпга эга чиқди.   

29. Венгрияликлар қойилмақом комбинацияни амалга оширдилар. Ловренчичнинг узатмасини Кьеллини қайтарди.

28. Блажич майдон марказида Моратани итариб юборди, ҳакам қоида бузиш қайд этди.  

26. Зарба!  Ловренчич ўнг қанот орқали ичкарида турган Зубковга пас берди, унинг зарбаси кутилганидек чиқмади...

25. Ууухх! Криштиану дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қолди, кейин тўпни Кьезага узатди, унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди, қайтарилган тўпга Куадрадо эга чиқди, унинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

24. Роналду - Рэмзи ўзаро девор услубини қўллашди, якунда Блажич тўпни олиб қўйишга эришди. 

22. Роналду Кьезани ажойиб пас билан таъминлади. Йўқ, бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. 

20. Зарба!  Нгеннинг зарбасига аниқлик етишмади. 

19. Ботка Куадрадога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

18. Кьеза чап қанотда тезлиги эвазига тўпни майдонда қолишига сабабчи бўлди ва ортида турган шериги Рабьога пас берди, у эса тўпни рақибга олдириб қўйди. 

16. Зарба!   Ботка бир нечта ҳаракатларни амалга оширди ва зарба йўллади, анча ноаниқ. 

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 45% - 55% 

13. Зарба!  Сомалиа қанотда тўпни қабул қилиб олди. Марказ томон интилиб борди ва узоқдан зарба беришга киришди – ноаниқ.

12. "Ференцварош"нинг дастлабки ҳужуми, Зубков ўнг қанотда ичкарига кириб бориб, зарба йўллади, аммо ҳимоячилар ўз вақтида хавфнинг олдини олишди.

11. Зарба!  Кудрадонинг пасидан кейин Рэмзи узоқдан зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қолди. Айни дамда майдондаги энг фаол ўйинчи шубҳасиз, Куадрадо!

10. Урилган гол "Ювентус"га қўл келди, энди жамоа тўпга ишонч билан эгалик қилиб, ўйинни назорат қиляпти. 

8. Гол шубҳа остида қолди, аммо офсайд йўқ эканлиги маълум қилинди. 

7. ГОООООООООООООЛЛЛ! Мората!  Куадрадо ўнг қанотдан тўпни ичкарига узатди, Мората эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

6. "Ювентус" вазият ташкил этишга уринмоқда, бу борада Куадрадо жонбозлик кўрсатяпти. 

4. Зарба!  Роналду узоқдан зарба йўллаб, Дибусни синовдан ўтказиб олди. 

3. Ўйингоҳдаги мухлислар

1. Кьеза чап қанот орқали тезлик олди ва ичкарига кириб боришга ошиқди, бироқ тўп сал олдинроқ майдон четига чиқиб кетган эди. 

1. Ўйин бошланди! 

- УЕФА мадҳияси янграб ўтди. 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди. 

"Криш" бугун нечта гол уради?

"Юве" стадионга етиб келди

Кийиниш хонасидан суратлар

"Пушкаш Арена" футбол оқшомига тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун ЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида  "Ференцварош" – "Ювентус" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.   

ЯНГИЛАШ

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar