"Специя" форварди Гьяси А Серия доирасидаги ўйиндан сўнг Роналду унга қандай маслаҳат берганини айтди

  • Mr.NoBoDy 04.11.2020 18:42
  • 1299
  • 30

"Специя" ҳужумчиси Эммануэль Гьяси А Серия доирасидаги ўйин (1:4)дан сўнг "Ювентус" форварди Криштиану Роналду унга қандай маслаҳат берганини айтди.

Роналду коронавирусга чалинганидан сўнг илк бор майдонга тушган ўйинда дубль қайд этди.

"Майдонни тарк этиш олдидан у билан озгина суҳбатлашдик. Мен унга ўйини кўп, айниқса ёш футболчилар каби мени руҳлантиришини айтдим. У кулди ва бундай сўзларни эшитишдан мамнунлигини айтди.

У менга миннатдорчилик билдирди ва иложи борича ўз устимда кўпроқ ишлашни маслаҳат берди. У айтдики, бу орзуларни рўйобга чиқаришнинг ягона йўли ва эришиб бўлмайдиган нарса йўқ", - дейди Гьяси.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar