Баҳрайн уч ҳафталик йиғинга киришди

  • Mr.NoBoDy 28.10.2020 13:21
  • 987
  • 30

Баҳрайн терма жамоаси ноябрь ойида учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилган.

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттираётган Баҳрайн миллий терма жамоаси 3 ҳафталик йиғин бошлади. Жамоа бош мураббийи Элио Соуза ушбу йиғинга 26 нафар футболчини таклиф этган. Машғулотлар Манамадаги "Ал Аҳли" стадионида олиб борилмоқда.

Баҳрайн МТЖ шу ҳафтанинг якшанба куни БААга сафар қилади ва йиғинни ўша ерда давом эттиради. Йиғин давомида улар Тожикистон, Ливан ва БАА термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Мазкур баҳслар 7, 12 ва 16 ноябрга белгиланган. 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar