
ЯНГИЛАШ
Ливерпуль Англия – Мидтьюлланд Дания 1:0 (LIVE)
«Энфилд»
Гол: Жота 55'
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Фабиньо (Рис Уильямс, 30), Милнер, Шакири, Диогу Жота, Хендерсон (Вейналдум, 46), Минамино (Салоҳ, 61), Ориги (Мане, 61).
Мидтьюлланд – Андерсен, Андерссон, Святченко, Шольц, Паулиньо Силва, Систо, Мабил, Оньека, Дрейер, Каюсте, Каба.
Огоҳлантиришлар: Шольц (19), Оньека (25), Каюсте (32), Милнер (41).
61. "Ливерпуль"да 2 та алмаштириш: Ориги ўрнига Мане, Минамино ўрнига Салоҳ ўйинни давом эттиради.
58. "Мидтьюлланд" қанотлар орқали ҳужум ташкил этишга уриняпти, жарима майдони ичига яқинлашишни эса иложи бўлмаяпти.
56. "Ливерпуль" ўзининг дастлабки ўта хавфли ҳужумидан унумли фойдаланди, ажойиб комбинация гол билан тугади.
55. ГОООООООООООООООООЛЛ! Диогу Жота ҳисобни очди – 1:0! Трент ва Шакирининг "девор" услубидаги ўйинидан кейин Жота бўш дарвозани ишҳол этди.
53. Бурчакдан узатилган тўпан кейин Святченко бош билан зарба берди, зарба анча кучсиз чиқиб қолди, Алиссон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
51. Трентдан ичкарига узатма. Ориги яхши очилганди, аммо "Мидтьюлланд" посбони Андерсен ўз вақтида тўпга эга чиқди.
50. Жота тўрт нафар рақибни алдай олди, аммо унинг жамоадошлари ўз вақтида ёрдамга келишмади, кейин Диогу тўпни олдирди.
48. Клопп иккинчи бўлимда фақат битта ўзгаришга қўл урди, демак, у захира ҳужумчиларига ишонмоқда.
46. "Ливерпуль"да ўзгариш: Хендерсон зрнига Вейналдум тушди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
43. Ориги ҳужумда Арнолддан пас қабул қилиб олиб, зарба йўллади, бироқ ҳакам форвард офсайдда қолганини маълум қилди.
41. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Милнер Систони йиқитишга мажбур бўлди ва ҳақли равишда сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
38. Зарба! Чап қанотда Робертсонни унутиб, ёлғиз қолдиришди, шотландияликнинг зарбаси йўлига Андерссон тўғаноқ бўлди.

37. Ўйин деярли тенг курашлар остида кечяпти. Клопп бундан ҳайратда ва Салоҳни тайёрланиб туришга чақирди.
36. Оньека қанотда Гомесни алдашга уринди, лекин тўп тўсатдан "аут"га чиқиб кетди.
34. Минамино Фирминодан кўп нарсани ўрганган кўринади – япониялик нафақат ҳужумда, балки прессинг ва тўпни олиб қўйиш бобида ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда.
32. Данияликлар юқори прессинг уюштирмоқдалар. Шундай вазиялардан бирида Каюсте Хендерсоннинг оёғига тепди ва сариқ карточка олди.
30. "Ливерпуль"да ўзгариш: Жароҳатланган Фабиньо ўрнига Рис Уильямс майдонга туширилди.

28. Фабиньо жароҳат олиб, майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилади.
25. Оригига нисбатан қўполлик ишлатган Оньека огоҳлантирилди.
25. Милнер "подкат" билан тўпни олиб қўйди ва жамоадошларини ажойиб пас билан таъмаинлади.

21. Хендерсон ва Александер-Арнольд навбати билан тўпни ичкарига оширишди, ҳимояга "ётиб олган" данияликлар тўпни қайтаришга эришдилар.
20. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 60% - 40%
19. Жотани йиқитган Шольц сариқ карточка олди.
17. "Ливерпуль"нинг фаоллик даражаси пастроқ кўринмоқда. "Қизиллар" ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.
14. Зарба! Трентнинг ажойиб узатмасидан кейин Минамионо зарба йўллади, аммо муваффақиятсиз.
10. Жота ўзини кўрсатишга астойдил уриняпти, у Гомесдан пас сўради, бироқ тўп "аут"га чиқиб кетиб қолди.
7. "Мидтьюлланд" жарима тўпига эга бўлди, Систонинг зарбасини Алиссон ишонч билан бартараф эта олди.
5. Робертсон Минаминони олдина бошловчи узатмани намойиш этди, аммо меҳмондар таянч вакили Оньека японияликдан тўпни олиб қўйди.
3. Дрейер кутилмаганда бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, "Ливерпуль" ҳимоячилари "ухлаб қолишди". Алиссон жамоасиини қутқарди!
2. "Ливерпуль" ўйиндаги дастлабки ҳужумни содир этди. Трент ўнг қанотдан пас узатди, Андерсен ўз дарвозасидан чиқиб келиб, тўпни ушлаб олди.
1. Учрашув бошланди!
Чигил ёзди машғулотлардан суратлар



"Энфилд" ўйинни қабул қилишга тайёр!

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун ЧЛ "D" гуруҳидан ўрин олган "Ливерпуль" – "Мидтьюлланд " тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.
ЯНГИЛАШ