"Персеполис" футболчиси Қатар клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 25.10.2020 14:00
  • 1371
  • 30

Осиё чемпионлар лигасида ўзидан илиқ таассурот қолдирган Шожа Халилзода фаолиятини Қатарда давом эттиради.

"Персеполис" ҳимоячиси Халилзода Қатарнинг "Ал Райан" клуби билан шартнома имзолади. У янги жамоасида ҳам 3-рақамда тўп тепадиган бўлди. Шуни айтиш лозим, 31 ёшли ҳимоячининг Қатарга кўчиб ўтиши кутилмаганда юз берди. 

Шожа Халилзода охирги уч йилда "Персеполис" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди ҳамда ўз жамоасининг икки бор ОЧЛ финалига чиқишида муносиб ҳисса қўшди. Эндиликда "Персеполис" ҳимоя чизиғида катта муаммолар юзага келиши айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар