АПЛ. "Ливерпуль" – "Шеффилд Юнайтед" 1:1 Танаффус! (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 25.10.2020 01:00
  • 1224
  • 30

Англия чемпионати 6-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Шеффилд Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Ливерпуль – Шеффилд Юнайтед 1:1 (LIVE)

«Энфилд»

Голлар: Фирмино 41' – пенальти Берге 13'

Ливерпуль – Алиссон, Арнолд, Робертсон, Гомес, Фабиньо, Мане, Вейналдум, Диогу Жота, Хендерсон, Салох, Фирмино.

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Болдок, Иган, Ампаду, Стивенс, Ландстрем, Берге, Осборн, Башем, Макберни, Брюстер.

Огоҳлантириш: Ландстрем (3)


Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+1. Робертсоннинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтаришга эришдилар. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 67% - 33% 

42. Салоҳ иккинчи голни уришига бир баҳя қолди, аммо у офсайдда экан, вазият ҳам "ўхшамади".

41. ГОООООООООООЛЛ!  Фирмино бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

38. Болдок қулай позициядан зарба йўллаши мумкин эди, аммо Бергега пас берди, у эса ортиқча ҳаракатлари орқали тўпни йўқотди.

36. Фабиньо имкон бўлиши билан олдинга бормоқда, курашларда ғолиб чиқяпти, аммо тўп оширишда хатоликка йўл қўймоқда. 

35. Салоҳ ҳаводан келган тўпни ўзига бўйсундира олди, бироқ Иган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.

32. Хендерсоннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

29. "Ливерпуль"нинг ўйлаган режалари ҳозирча амалга ошмаяпти, пасларда ҳам ноаниқликлар кўп. 

27. Болдок ва Вейналдум ўртасида кичик тўқнашув юзага келди, Клопп ўз шогирдини ўз вақтида тўхтатиб, жанжалнинг олдини олди. 

26. Майдон эгалари тўпга эгалик қилмоқдалар. 

24. Зарба!  Осборннинг кучли зарбасини Алиссон ишонч билан қайтарди. Тасанно! 

22. Берге зарба йўллади, аммо унинг зарбаси "блокланди", бурчак тўпи.

21. Ууухх! Макберни қулай вазиятдан оқилона фойдалана билмади. Ампадунинг узатмаси қулай тарзда унга етиб борганди.  

18. Зарбааа!  Вейналдумнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 65% - 35% 

Ушбу ўйиндан ташқари сиз айни пайтда UFC 254 турнири тафсилотлари билан ҳам ОНЛАЙН РАВИШДА танишиб боришингиз мумкин. Кечанинг марказий жангида Хабиб - Гэтжи тўқнашуви бўлади.

13. ГОООООООООООООООООЛЛЛ!  Берге пенальтидан унумли фойдаланди – 0:1! 

12. Фабиньо Макбернини йиқитган вазият ВАРда текширилди. Пенальти! 

10. Фабиньо Макбернига нисбатан қоидани бузди, меҳмонлар қулай ва яқин нуқтадан жарима зарбасини амалга оширадиган бўлди.  

8. Башем Манени йиқитишга мажюур бўлди. 

7. Салоҳ тезлик билан рақиб жарима майдони томон югуриб борди, аммо у ерда уни Стивенс кутиб олиб, вазиятни бартараф қилди.

6. Меҳмонлар бурчак тўпига эга бўлишди, Макберни томон келаётган тўпни Алиссон илиб олди.

5. "Шеффилд" ўйинни анча суст бошлади, бу жамоа учун қимматга тушиши мумкин. 

3. Ландстрем 3-дақиқадаёқ сариқ карточка ишлаб олди. 

3. Ууухх! Арнолднинг олис масофадан йўллаган зарбасини Рэмсдейл қийинчилик билан қайтарди. 

2. "Қизиллар"да дастлабки ҳужум. Маненинг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Диққат! Футболга қайтамиз. Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

Жамоалар чигил ёзди машғулотларини олиб бораётган бир пайтда ҳамюртимиз Лилия Шакирова UFC 254'да Лоурен Мёрфига қарши ўз жангини ўтказмоқда. Омад тилаймиз!  

У бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайди

Меҳмонлар шу ерда

Робертсон бугун "Ливерпуль" учун ўзининг Премьер-лигадаги 100-ўйинини ўтказади!

Муҳташам "Энфилд" ўйинни қабул қилишга тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 6-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Шеффилд Юнайтед" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Ушбу учршувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

ЯНГИЛАШ

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar