Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" - "Андижон" 4:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 22.10.2020 19:21
  • 1383
  • 30

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви давом этмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига. 20-тур
БУНЁДКОР – АНДИЖОН 3:1 (LIVE)
22 октябрь 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Найим Қосимов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Голлар: Муҳаммадодил Қаҳрамонов 3', Иброҳимҳалил Юлдашев 5', Хуршид Ғиёсов 11', Шаҳбоз Эркинов 48' – Шаҳбоз Жумабоев 8'

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 4.Давронжон Эргашев, 5.Иброҳимҳалил Юлдашев (26.Улуғбек Абдуллаев, 46), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (17.Санжар Қодирқулов, 46), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 90.Шаҳбоз Эркинов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 20.Владислав Нуриев, 48.Фарруҳ Икромов, 77.Селим Нурмурадов.

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов (1.Аслонбек Аҳроров, 61), 3.Азамат Исроилов, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 11.Сирож Мелиев, 17.Абдулло Олимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммадали Юлдашев (15.Рустамжон Қўчқоров, 61), 33.Дониёр Абдуманнопов, 80.Шаҳбоз Жумабоев.
Захира: 2.Муҳаммадали Турсунов, 20.Асилбек Азизов, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 70.Нодир Мавлонов, 99.Жамшид Ҳомидов.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


61. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Адҳамов ўрнига Аҳроров, Йулдашев ўрнига Қўчқоров майдонга тушди.

58. Мезбонлар ҳужум бошлашди. Вазият бир нечта паслардан сўнг Хуршид Ғиёсовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

55. Лутфулла Тўраевнинг яхши ўйланган узатмаси тўғри Адҳамовга етиб борди. 

52. Бахтиёр Қосимов Лутфулла Тўраевга нисбатан қоидани бузди. 

51. Уууух!  Улуғбек Абдуллаевнинг зарбаси анча хафли чиқди, аммо ноаниқ. 

48. ГОООООООООООЛЛЛ!  Шаҳбоз Эркинов ҳисобни йириклаштирди – 4:1!   


46. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Юлдашев ўрнига Абдуллаев, Иззатов ўрнига Қодирқулов туширилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:1. Танаффус! 

45. Зарба! Тўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.  

44. Расул Йўлдошев ва Нурилло Тўхтасиновнинг зарбалари Адҳамов томонидан қайтарилди. 

43. Лутфулла Тўраев чап қанот орқали ўз шеригини олдинга бошлади.  Кейинчалик темп пасайди. 

40. "Бунёдкор" марказ орқали ҳужум уюштирди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.  

37. Зарба!  Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини Элдор Адҳамов ўз маҳорати эвазига қайтарди. 

35. "Бунёдкор" фаол равишда ҳужумга ўтяпти. 

32. Зарба!  Лутфулла Тўраевнинг узатмамидан кейин Эргашев бош билан зарба йўллади, тўп дарвза устунига тегди.

30. Давронжон Эргашев бироз лат еди, аммо унда ҳаммаси жойида.

29. "Андижон" олдиндан режалаштирилган бурча тўпини ўйинга киритди, бироқ якунда тўп рақибга олдирилди. 

26. Муҳаммадали Юлдашев чап қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ унинг узатмаси томон интиладиган ўйинчи топилмади. 

24. Жумабоев яна бир бор шошилди ва ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. 

22. Лутфулла Тўраев майдон марказида Сирож Мелиевга нисбатан қўпол ўйнади. 

19. Зарба!  Абдулло Олимовнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

17. "Бунёдкор" Тўраевнинг паси орқали стандартни ўйинга киритди, Расул Йўлдошевнинг зарбаси "космос"га қараб учди. 

16. Шаҳбоз Эркиновга нисбатан қоида бузилди, жарима тўпи. 

15. Яна "қалдирғочлар" ҳужумда, тиним билишмаяпти, қойил! 

11. ГОООООООООООЛЛЛ! Хуршид Ғиёсов бош билан берган зарбаси орқали ўйиндаги 4-голни урди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди!  


8. ГОООООООООООЛЛЛ! Шаҳбоз Жумабоев!  Абдуманноповнинг узатмасидан кейин Шаҳбоз Жумабоев бош билан гол урди – 2:1! 


6. "Бунёдкор" тинмаяпти, яна ҳужум! 

5. ГОООООООООООЛЛ! Иброҳимҳалил Юлдашев ҳисобни оширди – 2:0!  У бир нечта футболчини ортда қолдириб, дарвозани ишғол этди. 


3. ГООООООООООЛЛЛ! Муҳаммадодил Қаҳрамонов ҳисобни очди – 1:0! 


1. "Андижон" ўйиндаги дастлабки ҳужумни амалга оширмоқчи бўлди, аммо Шаҳбоз Жумабоев офсайдда қолиб кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar