РПЛ. "Рубин" - "Ростов" 0:0. Танаффус! (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 16.07.2020 21:00
  • 1110
  • 30

Россия чемпионати 29-туридан ўрин олган "Рубин" - "Ростов" ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг

Янгилаш

Рубин – Ростов 0:0 (LIVE)

20.00, «Ак Барс Арена»

«Рубин»: Дюпин, Уремович, Старфельт, Сантос, Самошников, Абильдгор, Иг. Коновалов, Кварацхелия, Йевтич, Макаров, Игнатьев.

«Ростов»: Песьяков, Чернов, Осипенко, Мамаев, Ионов, Байрамян, Попов, Глебов, Хаджикадунич, Саплинов, Шомуродов.


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45+1. Глебов қўполлик мшлатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

45+1. Попов ва Чернов комбинацияси муваффақиятсиўлик билан тугади. 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

42. Уууух! Кварацхелия ажойиб рейди билан рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва ерлатиб пас берди - Игнатьевнинг зарбаси! Ноаниқ...

40. Байрамян жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди, у Поповга пас берди, Поповдан узатма, аммо умуман тушунарсиз. 

38. Ана холос!  Байрамян майдон марказида қўл билан ўйнади ва сариқ олди. 

37. "Рубин" бурчак зарбасини амалга оширди, "Ростов" футболчилари тўпни қайтаришди. 

34. Хаджикадунич ҳаводаги тўп учун курашда бутсасининг таг қисми билан Кварацхелияга зарба бериб юборди, аммо ҳакам бунга эътибор бермади. 

33. "Рубин"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Бурчак тўпи ўйинга киритилади. Йўқ, ҳозирча ҳеч қандай фойдасиз.  

30. Ионовдан Шомуродовга узатма, лекин Элдор офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди. 

28. Яна бир зарба! Бу гал Байрамяннинг узатмасидан кейин Попов бош билан зарба берди, бир оз ноаниқ. 

27. Зарба! Шомуродов! Унинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

24. Поповга сариқ карточка! У қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Кварацхелияни йиқитди. 

22. Чернов ҳаволатиб ичкарига пас узатди, Ионов эса тўпни ўзига мослаб олишга ҳаракат қилди, бироқ тўпни мезбонлар олиб қўйишди. 

19. Хавфли вазият! Жаримадан ошириб бермлган тўпни Игнатьев бош билан дарвозага йўллади, ўзгина аниқлик етишмади. 

18. Чернов Уремовичга қарши жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

15. "Ростов" катта устунликка эга ва тинимсиз ҳужум қилмоқда.   

13. Уууухх!  Ионовнинг  йўллаган зарбаси "рикошет" орқали ичкаридаги Саплиновга етиб борди, бироқ у бундан фойдалана билмади.  

12. Мамаевдан ажойиб узатма, аммо тўп Поповга қулай тарзда етиб келмагани чакки бўлди. 

10. Ууууух! Попов рақиб ҳимояиларини алдаб ўтган ҳолда ичкарига кириб борди ва Хаджикадуничга пас берди, унинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллашга эришди.   

7. Йевтич яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо унга совуққонлик етишмади. 

6. Зарба! Макаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

5. Элдор Шомуродовнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

3. Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида давом этяпти ва пас беришда ҳар иккала жамоа ҳам кўп хатога йўл қўймоқда.  

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Бизни олдинда икки ажойиб мураббий Леонид Слуцкий ва Валерий Карпин шогирдлари тўқнашуви кутмоқда

Жамоалар стадионда

Таркиблар эълон қилинди

Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун РПЛ 29-тури доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби "Ак Барс Арена"да "Рубин" меҳмони бўлади. Баҳсни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Янгилаш

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar