Симеоне: "Карраско "Барселона"га қарши ўйинда ҳал қилувчи ролни бажарди"

  • Mr.NoBoDy 01.07.2020 13:21
  • 1251
  • 30

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона" (2:2)га қарши ўйинда Янник-Феррейра Каррасконинг ҳаракатларини баҳолади.

"Карраско "Барселона"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилди. Қайтиб келганида қийин бўлганди ва "Атлетико" у кўп меҳнат қилди.

У кечаги ўйинда ҳал қилувчи ролни ўйнади. Бильбаога қарши ўйинда яхши ўйнаган эди, аммо каталонияликларга қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилди, - дейди Симеоне.

Шу дурангдан сўнг "Барселона" "Реал"дан бир очко ортда бормоқда (мадридликларда битта ўйин кам).

26 ёшли Карраско 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико"да тўп тепган ва шундан сўнг Хитойнинг "Дальянь Ифан" клубига йўл олганди. Аммо, бельгиялик футболчи шу йилда "Атлетико"га ижара асосида қайтди.

Ўхшаш янгиликлар