Ашраф Милан клубига ўтди (Жанлука Ди Марцио)

  • Mr.NoBoDy 01.07.2020 00:00
  • 1335
  • 30

Мадридининг "Реал" клуби ҳимоячиси Ашраф Хакими "Интер" футболчисига айланди.

Марокашлик футболчи "нерадзуррилар" билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан. Келишув тез орада оммага эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақида машҳур италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар қилди.

"Интер" Ашраф учун 40 млн евро (+бонус) тўлаши айтилмоқда. Бундан ташқари, "қироллик клуби"да футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи бўлади.

Ўхшаш янгиликлар