Серхио Рамос Германияга қарши ўйинда жароҳат олди

  • Mr.NoBoDy 18.11.2020 10:00
  • 1443
  • 30

Испания терма жамоаси Миллатлар Лигаси 6-турида Германияни 6:0 ҳисобида енгди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида испанлар сардори Серхио Рамос ўнг оёқ сонини жароҳатлаб олди. Шундан сўнг Рамоснинг ўрнига Эрик Гарсия майдонга тушиб, ўйинни давом эттирди.

Футболчининг жароҳати қай даражада жидддийлиги ҳақида маълумот берилмаган.

34 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar