"Наполи" "Челси" ҳимоячисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 17.11.2020 11:00
  • 1245
  • 30

"Наполи" қиш учун трансфер компаниясини бошлашни режалаштирмоқда.

Неаполликлар трансфер ҳуқуқи Лондоннинг "Челси" клубига тегишли бўлган Эмерсоннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчини жамоага таклиф қилиш ташаббуси жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузодан чиққан. Томонлар музокараларга киришиб улгуришган.

Эмерсон АПЛ доирасида жорий мавсум майдонга тушмади. Transfermarkt 26 ёшли ўйинчининг трансфер нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар