Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди

  • Mr.NoBoDy 17.11.2020 01:00
  • 1212
  • 30

"Олд Траффорд"га келганига кўп бўлмаганига қарамасдан, Бруну Фернандешни кўплаб футболчиларга қиёслашди, шу жумладан Эрик Кантонага ҳам.

Бироқ Брунунинг ўзи бошқа ярим ҳимоячидан ўрнак олади ва уни АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб ҳисоблайди.

"Балки, мен Пол Скоулзга ўхшашга истарман. Пол доимо рақиб жарима майдончаси ёнида ўйнарди, ассистентлик қилишни ёқтирарди ва голлар урарди.

Ўтган мавсумда "Брюгге"га қарши ўйинда бир нарсани сезиб қолдим. Ошхонага кирганимизда телевизорда Пол Скоулзнинг МЮ таркибидаги голларини кўрсатишаётганди. 

Овқатландик, бироқ видеони томоша қилишда давом этдик. Ўшанда Фредга қараб: "Сен ҳам шундай бўлишинг керак. Полга қара, рақиб жарима майдончасида қандай ўйнамоқда. Сен эса дарвозага зарба бермайсан", дедим. Шу куни Фред иккита гол урди.

Скоулз АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи бўлган деб ўйлайман. Кўпчилик Фрэнк Лэмпардни ҳам бу борада санаб ўтади, чунки у кўпроқ голлар урган. Шунингдек, "Ливерпуль" таркибидаги Жерард ҳам зўр бўлган. Бироқ ушбу учала футболчиларнинг ўртасидаги фарқ жуда катта", - деди Фернандеш.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar