Рамоснинг 2 пенальтисини қайтарган кипер: “Бунга олдиндан тайёрлангандим”

  • Mr.NoBoDy 15.11.2020 21:00
  • 1287
  • 30

Миллатлар Лигаси 5-тури доирасида ўтган Швейцария – Испания (1:1) баҳсини қаҳрамонларидан бири мезбонлар дарвазобони Ян Зоммер бўлди.

У 2 бор Серхио Рамос тепган пеналтиларни қайтарди.

“Яқинда Чемпионлар Лигасида Рамосга қарши ўйнагандим, шу туфайли унинг пенальтисига олдиндан тайёрлангандим. Ўйлашимча, иккинчи ҳолатда у ҳаволатиб тепмоқчи бўлганди, аммо якунда барчаси мен учун ижобий бўлди. Хатолар туфайли юзага келган икки 11 метрликдан жабрланмаганимиздан хурсандмиз”, дейди Зоммер.


Ўхшаш янгиликлар