
"Sky Sports" хабарига кўра, "шаҳарликлар" хавбек Жек Грилиш ҳамда ҳимоячи Дуглас Луисни таркибга олиб келмоқчи. Клуб уларнинг трансфери учун 100 млн евро ажратишга тайёр.
Дуглас Луис 2017-2019 йиллар давомида "Сити"да бўлган, бироқ бирорта ўйинда қатнашмаган.
Ушбу мавсумда Грилиш 8 ўйинда 5 гол ва 5 ассист қайд этди. Луисда эса 8 ўйинда 2 ассист бор.