Хименес унга ёзда МЮ ва "Ювентус" қизиқиш билдирганини тасдиқлади

  • Mr.NoBoDy 14.11.2020 14:00
  • 1482
  • 30

"Вулверхэмптон" форварди Рауль Хименес ёзда унга "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирганини тасдиқлади.

Қизиқиш билдирган клублар "бўрилар" билан алоқага чиққан, аммо иш музокараларга қадар етиб бормади.

Хименес октябрда "бўрилар" билан 2024 йилнинг июнига қадар шартномасини узайтирган эди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар