МЮ фулбэки 6 ҳафтага сафдан чиқди

  • Mr.NoBoDy 10.11.2020 21:42
  • 1485
  • 30

Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қизил иблислар” чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу оёқ пайларини чўзиб олган туфайли 6 ҳафтани ўтказиб юборади. У “Эветон”га (3:1) қарши баҳсда жароҳат олиб, захирага олинганди.

25 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 7 ўйинда қатнашиб, 1 та голга ҳаммуаллиф бўлди. Шунингдек, у 2 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

Ўхшаш янгиликлар