ПСЖ спорт директори: “Роналдуни сотиб олишга қурбимиз етади”

  • Mr.NoBoDy 10.11.2020 19:42
  • 1233
  • 30

Парижликлар раҳбарияти вакили Леонардо “Ювентус” форварди Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақида гапирди.

“Роналдуни сотиб олишга уриниб кўрса бўладими? Бугунги кунда футболда нима бўлишини билмаймиз. Балки, эртага Криштиану уйқудан туриб, бошқа жойда ўйнашни хоҳлашини айтиши мумкин.

Роналдуни қўлга киритишга кимларда имкон бор? Кам сонли клублар. ПСЖ уларнинг қаторидадир. Одатда бу имкон, вазиятларга бориб тақалади.

Трансфер ойнасига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўз устувор вазифаларимиз, рўйхатларимиз бор, аммо кутилмаган воқеа ҳам юз бериши мумкин”, дейди Леонардо.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar