Моуринью: “Бир кун келиб терма жамоани бошқарсам, клубларни аяб ўтирмайман”

  • Mr.NoBoDy 05.11.2020 21:42
  • 1113
  • 30

“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью халқаро ўйинлар сабаб, юзага келадиган танаффус ҳақида тўхталди.

“Фикримча, бирон бир футболчи терма жамоада батареяларини зарядлай олмайди. Терма жамоа йиғинларидан яхши нарсаларни кутмайман, фақат салбий нарсаларни кутаман. Ижобийларини эса ҳеч қачон.

Менда азалдан терма жамоаларга нисбатан ўз позициям мавжуд. Бироқ, улар ўз ишларини бажаради ва ўз ўйинларида зафар қучишни хоҳлайди, бунга менда ҳеч қандай эътироз йўқ. Ишончим комилки, агар бир кун келиб терма жамоани бошқарадиган бўлсам, клублар билан шафқатсиз бўламан.

Шу боис, уларни танқид қилмайман. Чунки, барчаси шундай тузилган. Агарда мендан шогирдларим ўртоқлик ўйинларида дам олишини кутяпсизми, деб сўрасангиз, унда буни кутмаяпман, аммо шундай бўлса хурсанд бўлардим, дея жавоб бераман”, дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar