Жейдон Санчо: “Ўйин осон кечмади”

  • Mr.NoBoDy 29.10.2020 09:00
  • 1314
  • 30

“Боруссия Д” аъзоси ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида “Зенит” устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш муҳим эди. Осон кечмади. Улар бизни кўпроқ меҳнат қилишга мажбур қилди, бироқ шунга қарамай голларни ура олдик. Ўйиндан ўйинга олға боряпмиз. Нималарга қодир эканлигимизни бугунги баҳсдагидек кўрсатишимиз керак. Агар шу руҳда давом этсак, натижалар ҳам келиши лозим. Бу дунёдаги энг яхши мусобақа эканлигини биламиз. Хоҳ сафар, хоҳ уйдаги ўйинларнинг ҳам қийин ўтишидан хабаримиз бор. Агар юракдан ишласак, натижага эришишимизни бугунги ғалаба кўрсатиб турибди”, — дейди Санчо.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar