
"Антуан ўзи учун ноодатий бўлган позицияга кириши қийин. Бунда у ўзининг энг кучли сифатларидан фойдалана олмайди. Гризманн марказда ўйнаши керак, чунки у жуда зўр иш тезлигига эга, пасларни аниқ бажаради.
У жуда хавфли бўлиши мумкин, аммо катта муаммо бор - ушбу позицияда Лионель Месси ўйнайди", - дейди Вингер.
Гризманн жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 4та ўйинда майдонга тушди.