“Боруссия М” футболчиси ўз шахсини тасдиқлаш учун Google'га мурожаат қилди

  • Mr.NoBoDy 21.10.2020 22:42
  • 1128
  • 30

Менхенгладбахликлар форварди Маркус Тюрам Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Интер”га қарши баҳс олдидан “Сан Сиро”да ўтиши керак бўлган матбуот анжуманига киришда қийинчиликка дуч келди.

Стадион хавфсизлик хизмати ходими ҳимоя ниқобида бўлган футболчини танимаган ва ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраган. Тюрам эса смартфони орқали ўз измини Google'га ёзган ва интернетдаги расмини қўриқчига кўрсатган.

Мазкур вазият фотосурати “Боруссия М”нинг Twitter'даги саҳифасига жойлаштирилганди, аммо кейинчалик твит номаълум сабабларга кўра ўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Тюрам жаҳон чемпиони Лилиан Тюрамнинг ўли ҳисобланади. 23 ёшли футболчи ўтган мавсум Бундеслигада 31 ўйинда қатнашиб, 10+9 натижа кўрсатган.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar