"Локомотив" матбуот хизматидан раддия

  • Mr.NoBoDy 16.07.2020 19:21
  • 1407
  • 30

Бугун "Локомотив"да бош мураббий алмашгани, Андрей Фёдоров истеъфога чиқиб, унинг ўрнини Александр Хомяков эгаллагани борасида миш-мишлар тарқаганди.

Ушбу хабарни аниқлаштириш мақсадида "Локомотив" матбуот хизмати билан боғландик. Клуб расмийлари эса бизга шундай жавобни айтишди.

- Бу шунчаки миш-миш. "Локомотив"да айни дамда бош мураббийни алмаштириш ишлари муҳокама қилинмаяпти. Андрей Фёдоров жамоани бошқаришда давом этади.

Қайд этиш керак, Хомяковнинг сўнгги жамоаси "Андижон" бўлган ва 3-турдан кейин жамоадан истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар