Расман: Англияда трансфер ойнаси 27 июлдан 5 октябрга қадар очиқ бўлади

  • Mr.NoBoDy 15.07.2020 16:42
  • 1287
  • 30

Англия Премьер-лигасининг трансфер ойнаси муддатлари маълум бўлди.

Ойна 10 ҳафта давомида очиқ бўлади - 27 июлдан 5 октябрга қадар.

Шунингдек АПЛ акциядорлари 5 октябрдан 11 октябрга қадар ички трансфер ва ижара бўйича ойнани жорий этишга қарор қилишди.

Бу даврда Премьер-лига клублари фақат Чемпионшип ва бошқа Англия дивизионлари билан битимлар қилиши мумкин.

Шунингдек Премьер-лига клублари бу даврда ўзаро битим туза олишмайди.

Ўхшаш янгиликлар