Чақмоқ урган 16 ёшли дарвозабон борасида ажойиб хабар

  • Mr.NoBoDy 10.07.2020 00:00
  • 1479
  • 30

"Знамя Труда" жамоаси бош директори Игорь Майоров 16 ёшли дарвозабон Иван Заборовскийнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, посбонни яқиндигина машғулот вақтида чақмоқ урганди.

"Дарвозабон Иваннинг ҳолати яхши. У касалхонада ётибди ва шарчаларни бемалол ушламоқда, енгил ҳаракатларни бажара оляпти. Шунингдек, юряпти, гапиряпти ҳам. Унинг отаси билан бунинг гувоҳи бўлдик", - деди Майоров.

Ушбу воқелик 4 июнь куни содир бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар