Салоҳ коронавирус учун қайта тестдан ўтди

  • Mr.NoBoDy 18.11.2020 20:21
  • 1299
  • 30

“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ 13 ноябрь куни вирусни юқтириб олганди.

У қайта тестдан ўтди ва улар яна ижобий натижа берди. Буни Миср футбол ассоциацияси ҳам тасдиқлади. 

Goal манбасига кўра, футболчи изоляцияда қолади ва АПЛ доирасида 22 ноябрь куни ўтказиладиган “Лестер”га қарши учрашувда қатнашолмайди.

Салоҳ жорий мавсум мерсисайдликлар либосида 13 ўйинда қатнашиб, 10+1 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар