“Барселона” Ансу Фати билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда

  • Mr.NoBoDy 15.11.2020 09:21
  • 1230
  • 30

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг иқтидорли футболчиси Ансу Фати била шартномасини узайтириш борасида музокараларга киришди, дея хабар бермоқда Marca.

Нашр хабарига кўра, музокаралар бир неча ҳафта илгари бошланган ва жараён эҳтиёткорлик билан давом этмоқда. Таъкидланишича, томонлар ижобий келишувга эришишга яқин туришибди.

Илгарироқ Фати тиззасидан олган жароҳати боис жарроҳлик столига ётқизилганди. 18 ёшли футболчи уч ойдан беш ойгача майдонга қайта олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar