Сурия - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 12.11.2020 22:21
  • 1740
  • 30

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик ўйини бошланди.


Сурия - Ўзбекистон 1:0 LIVE

Гол: Маҳмуд Ал Мавас 48, - 1:0. 

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Юссуф Ал Ҳамви, 3.Моуаиад Алажа, 4.Фарис Ал Арнаут, 5.Амар Ал Мидани, 6.Камел Хмеишеҳ, 7.Аиас Аосман, 10.Маҳмуд Ал Мавас, 12.Муҳаммад Осман, 16.Маҳер Даабул, 21.Алаа Эдин Дали.
Захира: 23.Аҳмад Маданиеҳ, 8.Вард Ал Слам, 9.Симон Амин, 11.Муҳаммад Ал Мармур, 13.Тхаер Крума, 14.Юсуф Муҳаммад, 15.Муҳаммад Анез, 17.Холид Курдоғли, 18.Муҳаммад Риҳаниеҳ, 19.Абдулраззоқ Ал Муҳаммад, 20.Мардик Мардикян.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Азизжон Ғаниев,  8.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 61), 10.Жалолиддин Машарипов (18.Хожимат Эркинов, 61), 18.Лутфулла Тўраев, 19.Бобир Абдихолиқов, 21.Игорь Голбан, 22.Жамшид Искандеров, 23.ИброҳимҲалил Йўлдошев. 

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 16.Жавоҳир Илёсов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Рустам Ашурматов, 7.Шаҳзод Убайдуллаев, 9.Аброр Исмоилов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Санжар Қодирқулов, 14.Акмал Мозговой, 15.Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 11,

Четлатиш: Ҳожиакбар Алижонов 11. Юссуф Ал Ҳамви




ЯНГИЛАШ




61. Ўзгаришлар. Машарипов ва Бозоров ўрнига Достонбек Ҳамдамов ва Хожимат Эркинов

59. АБДУВОҲИД НЕЪМАТОВ! АЖОЙИБ СЕЙВ! Маҳмуд Ал Маваснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди!

58. ПЕНАЛЬТИ! Игорь Голбан рақибни йиқитди деб топилди!


51. ЧЕТЛАТИШ! ЮССУФ АЛ ҲАМВИ! 





48. ГОЛ! Маҳмуд Ал Мавас бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди 1:0.



46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБА! Азизжон Ғаниевнинг зарбаси ноаниқ кетди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. Биринчи тайм охирида, Бобир Абдихолиқов жарима тўпи ишлаб олди

44. Сурияликлар бурчак тўпига эга бўлишди. Оширилган тўпни Лутфулла Тўраев қайтарди!

34. ЗАРБААА! Камел Хмеишеҳнинг кучли ва аниқ зарбасини Неъматов қайтарди! Ажойиб сейв




32. ЗАРБАА! Аиас Аосманнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, хавфли эди вазият! 

31. ЗАРБААА! Ўнг қанотдан Ғаниев узатган тўпни Машарипов ўнг оёқда дарвозага йўллади, ноаниқ!

26. ЗАРБА! Аиас Аосманнинг тепган тўпини Қобилов қайтарди

25. Камчиликда қолган бўлсак ҳам рақиб билан тенгма тенг ўйнаяпмиз.

17. ЗАРБА! Ойбек Бозоровнинг зарбаси ноаниқ кетди

15. Алижонов ўйнаган ўнг қанот ҳимоясида энди Азиз Ғаниев ўйнамоқда

13. ЗАРБААА! Жаримадан йўлланган зарбани Неъматов ушлаб олди!

12. Қолган вақтда терма жамоамиз 10 киши бўлиб ўйнайди!

11. Огоҳлантириш. Лутфулла Тўраев

11. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! ҲОЖИАКБАР АЛИЖОНОВ! Бирга бир вазиятга чиқиб бораётган рақибни йиқитгани учун! 





10. Хавфли вазият! Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, Голбан зарба бера олмади!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да "Шаржа" стадионида бошланади.


Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar