Ракитич: "Месси ва Гризманн кийим алмаштириш хонасида тез-тез мате ичишарди. Улар яхши тил топишишади"

  • Mr.NoBoDy 12.11.2020 15:42
  • 1581
  • 30

Ҳозирда "Севилья"да ўйнаётган "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Лионель Месси ва Антуан Гризманн ўртасидаги ёмон муносабатлар борасидаги миш-мишлар ҳақида фикр билдирди.

"Кўрганимдан келиб чиқсак, улар яхши чиқишишади. Менда Лео билан ҳам, Антуан билан ҳам ажойиб муносабатлар бўлган.

Мен уларнинг кийим алмаштириш хонасида тез-тез мате ичишаётганини кўрардим. Агар уларнинг иккиси ҳам гол уришни бошлашса, барча гаплар йўқолиб кетади.

Улар ажойиб инсонлар. Антуан - ажойиб йигит, ҳеч қандай муаммо бўлиши керак эмас", - дейди Ракитич.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar