
22 ёшли франциялик футболчи билан Лондоннинг "Арсенал" клуби шартнома имзоламоқчи. "Тўпчилар" "буқалар"га қишки трансферлар ойнасида хавбекнинг трансфери бўйича таклиф беради.
"РБ Лейпциг"га келсак, немис клуби ўйинчини сотмоқчи эмас.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Нкункунинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.