Ла Лига. “Валенсия” – “Реал Мадрид” 3:1 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 09.11.2020 02:21
  • 1383
  • 30

Испания 9-туридан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтмоқда.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин. 


ЯНГИЛАШ




58-дақиқа. "Валенсия" ҳимоядан чиқаётганда тўпни олдириб қўйди. Марко Асенсио қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, аммо Доменек тўпни ўтказмади. 

57-дақиқа. Аввалига Вальверде яхши зарба йўллади ва дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди, иккинчи уринишдан ВИнисиуснинг йўллаган тўпи эса дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.   

56-дақиқа. Хосе Гайя чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза томон зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ. 

Ана холос, бундай вазиятдан чиқиб кетиш энди "Реал Мадрид" учун ҳам қийин бўлади.  

53-дақиқа. Яна Солер ва Куртуа дуэли! Зарбааа, гоооол ва бу сафар ҳам Куртуа жамоасини қутқара олмади - 3:1.   

Ҳимоячилар бунга қанчалар қарши бўлишмасин, ҳакам қарорини ўзгартириш нияти йўқ. 

52-дақиқа. Бош ҳакам "Реал" дарвозасига иккинчи пенальти белгилади.  

Узатмадан сўнг жарима майдончасида Серхио Рамос рақибига нисбатан қоидани бузди деб топилди. 

50-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Даниэл Васс тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

49-дақиқа. Винисиус жамоаси учун бўлимдаги биринчи бурчак тўпини ишлаб берди. Аммо меҳмонлар ундан наф чиқара олишмади. 

47-дақиқа. Сал қолса танаффусда бироз ушланиб қолганлар Ли Каннинг ажойиб голини ўтказиб юборишлари мумкин эди, лекин меҳмонлар бахтига тўп Куртуанинг қўлларидан кейин устунга тегиб қайтди.      

Иккинчи бўлим бошланди!

Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. Бироз танаффус ва бизни бунданда қизиқарли иккинчи бўлим кутиб турибди. 

45+5-дақиқа. Бўлимдаги сўнгги уринишни Лука Модрич амалга оширди. Хорватиялик фаоллик кўрсатиб жарима майдонига ёриб кирди ва қийин вазиятда турганига қарамай, зарба йўллай олди, лекин бу иш кўнгилдагидек бўлмади ва дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

45+3-дақиқа. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган меҳмонлар бироз карахт ҳолатда ҳужумга ўтишга уринмоқда.  

Бу орада биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилгани маълум бўлди. Лекин унинг ҳам бир қисми "VAR"ни кутиш билан ўтди.   

45+1-дақиқа. ГОЛ! "VAR" Вараннинг голини инобатга олди ва "Валенсия" ҳисобда олдинга чиқиб олганини эълон қилди.  

43-дақиқа. Дахшат вазият!!! Черишев марказда тўпни Асенсиодан олиб қўйиб, жамоасининг ҳужумини бошлаб берди. Тезкор қарши ҳужум ўхшамаган зарба билан якунланди, лекин буни Куртуа ҳам кутмаган шекилли тўп дарвозага кириб-чиққандек бўлди. Лекин кейин Куртуа ва Варан тўпни узоқлаштиришганди. Яна "VAR"ни кутамиз.   

42-дақиқа. Лукас Васкес бу сафар ишончли ҳаракат қилди ва рақиб тўп билан олдинга ўтиб кетишига имкон бермади. 

41-дақиқа. Сариқ карточка. "Валенсия" голини урган йигит Асенсиога нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

39-дақиқа. Вазиятдан бироз жахли чиққан "Реал Мадрид" футболчилари ҳужумда тезроқ ўйнай бошлашди. 

Ҳисоб тенглашди ва энди жамоалар ўйин аввалида бўлгани каби, рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳамда ғалабани қўлга киритиш ҳақида ўйлай бошлашади.  

35-дақиқа. Иккинчи уриниш. ГОООООЛ! Бу сафар Карлос Сольер кучлироқ зарба йўллади ва Куртуа тўпга етган бўлса ҳам, уни қайтара олмади. 

Ана бўлмасам, пенальти бошидан тепиладиган бўлди.  

Бош ҳакам ўзи такрорий лавҳани кўришга кетди.  

31-дақиқа. Карлос Солер зарбасини Тибо Куртуа қайтарди, кейинги зарба устунга тегиб қайтди ва учинчи уринишдан Муса тўпни дарвоза тўрига йўллади. Аммо ҳакам шошмасликни сўрамоқда ва "VAR"нинг қарорини кутмоқда.   

29-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам тўп Лукас Васкеснинг қўлига теккани туфайли меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 

25-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Валенсия" ҳужумга ташланди.

23-дақиқа. ГООООООООЛ! Карим Бензема ажойиб зарба билан ҳисобни очди! Франциялик футболчи жарима майдони деярли чизиғи устидан зарба йўллади ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 

22-дақиқа. Жарима зарбасидан рақиб жарима майдони. 

19-дақиқа. Ўйинни фаол бошлаган "Валенсия" секин-аста тўпни рақибга топшириб қўяётгандек.  

17-дақиқа. Чап қанотдан узатмадан сўнг Асенсио тўпга ета олмай ўтиб кетди, Бензема тўпга биринчи бўлиб етиб келадигандек эди, лекин ҳимоячи чаққонроқ чиқиб қолди ва тўпни қайтарди. 

15-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумдан кейин "Реал Мадрид" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тезкор ўйиндан кейин яна бурчак тўпи тепиладиган бўлди. Иккинчи уринишдан кейин эса Бензема дарвозага аниқ зарба йўллай олди, лекин посбон ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.  

13-дақиқа. Айнан Лука жарима майдонига кираверишда тўпни Карим Бенземадан қабул қилиб, дарҳол зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.  

11-дақиқа. Марказда тезкор ҳужум бошлаш ниятида бўлиб турган Модричга нисбатан қоида бузилди.   

10-дақиқа. Марко Асенсио кутилмаганда зарба йўллади, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

7-дақиқа. Ўз навбатида "Валенсия"нинг уриниши ҳам тўп оширишдаги ноаниқлик туфайли зарбагача етиб бормади. 

6-дақиқа. Бугунги ўйинда Иско имкониятидан фойдаланган ҳолда, ўзини нималарга қодирлигини барчага эслатиб қўйиши лозим. Ҳозирги ҳужумни амалда айнан у ташкиллаштириб берди, аммо Бенземанинг тўп оширишдаги хатоси "Реал Мадрид" режаларини бузиб қўйди. 

5-дақиқа. Кейинги ҳужумни "қаймоқранглилар" ўзларининг чап қанотларидан уюштиришди. Марсело олдинга ўтиб, жарима майдонидаги шерикларини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди, лекин омади чопмади.   

4-дақиқа. Учрашувдаги илк бурчак тўпини мезбонлар амалга оширишди. Узатмадан кейин эса Тибо Куртуа тўпни ушлаб олди. 

2-дақиқа. Ҳар икки жамоа тезкор тўп узатишлар эвазига қулай вазиятга чиқиб кетиш илинжида, аммо ҳозирча бунинг иложи бўлмаяпти. 

Ўйин бошланди! Уни Лука Модрич бошлаб берди.  

Ҳар икки жамоа аъзолари майдонга тушиб келишмоқда.

Мезбонлар сафида бугун "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси Денис Черишев собиқ жамоасига қарши ҳаракат қилади.  


"Валенсия" – "Реал Мадрид"

01.00, "Месталья" стадиони 

"Валенсия" – Доменек, Гильямон, Гайя, Габриэл Паулиста, Васс, Солер, Черишев, Муса, Рачич, Ли Кан Ин, Макси Гомес.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Варан, Марсело, Васкес, Иско, Модрич, Асенсио, Вальверде, Винисиус Жуниор, Бензема.

ЯНГИЛАШ

Ўхшаш янгиликлар