АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 1:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 08.11.2020 22:21
  • 1305
  • 30

АПЛнинг 8-тури марказий баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Ливерпуль 1:1

"Этихад Стэдиум"

Голлар: Салоҳ (13-пен, 0:1), Жезус (31, 1:1).

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Уокер, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Гюндоган, Ферран Торрес, Габриэл Жезус.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, Матип, Салоҳ, Вейналдум, Мане, Хендерсон, Диогу Жота, Фирмино.

Огоҳлантириш:

Четлатиш:

ЯНГИЛАШ

Биринчи бўлим якунланди. Биз ҳам бироз дам оламиз ва тез қайтамиз.

45+2. Арнолднинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

45+1. "Ливерпуль" 27-28 метрлардан жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлмоқда.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. УХХХХХХХ!!! Арнолднинг зарбасидан кейин Эдерсон иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди. Сал қолди!

42. ЙЎЎЎҚҚҚҚ!!! Де Брюйне адашди!!!

41. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Поусон пенальти белгиламоқда.

40. Поусоннинг ўзи вазиятни ВАРда кўриб чиқмоқда.

39. УХХХХ!! "Ливерпуль" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Тўп Гомеснинг қўлига тегди!

37. "Сити" тўпни ўзида ушлаб туриб, позицион ҳужум уюштирмоқда.

35. Жотанинг зарбаси ноаниқ кетди.

31. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Де Брюйненинг чиройли пасидан кейин Жезус ҳисобни тенглаштирмоқда!
28. "Сити"нинг ҳужуми хавфли тус олаётганди. Мане ҳимоячиларга ёрдамга келиб, тўпни олиб қўйди.

25. СТЕРЛИНННГГГГГ!!!! ҚИЗҒАНЧИИИИҚҚҚҚҚ!!! Де Брюйненинг ажойиб пасидан кейин Раҳим ўзидан қулай ҳолатда турган Гюндоганга тўпни оширмасдан Алиссонни нишонга олди.

22. "Ливерпуль"нинг босими давом этмоқда. Бурчак зарбасидан меҳмонлар унумли фойдалана олмади.

20. "Сити" жуда-жуда секин ўйнамоқда. Гвардиоланинг Б режаси йўққа ўхшайди.

18. Хендерсоннинг 26 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Стерлинг биринчи уринишда Трентдан ўтиб кетганди. Бироқ тўп Стерлингнинг ўзига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

14. "Ливерпуль" яна ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. "Сити"да олдинга силжиш йўқ.

13. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланмоқда!

11. ПЕНАЛЬТИ!!!! Мане "Сити" жарима майдончаси ичида Уокер томонидан йиқитилди! Ҳа, 100 фоизлик пенальти!

10. Ўйин темпи бироз пасайди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумкорликка берилгани "Ливерпуль"нинг зарарига ишламоқда. "Сити" секинлик билан ҳужум ташкиллаштирмоқда.

8. "Ливерпуль"нинг ҳужуми Маненинг оффсайдда қолиб кетгани сабабли тўхтаб қолди.

6. Илк дақиқалардан кичик ташаббус мерсисайдликлар томонида. 

4. Жезуснинг паси Робертсон орқали Алиссонга бориб тушди.

2. Илк дақиқаданоқ хавфли вазият! Вейналдумнинг пасидан кейин Фирмино Эдерсон билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Посбон хавфни бартараф этди.

1. Дахшатли ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Бир дақиқалик сукут сақлаяпмиз.

- Икки жамоа футболчилари ўйинолди машғулотларини ўтказиб бўлишди. Ўйин стартига барча нарса тайёр!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари. "Этихад" стадионида турнинг марказий баҳси старт олиши арафасида. Сизлар билан ўйинни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Ўхшаш янгиликлар