Беларусь. "Бельшина" - "Энергетик-БГУ" 0:3 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 08.11.2020 16:21
  • 1284
  • 30

Беларусь чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Бельшина" - "Энергетик-БГУ" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Белшина – Энергетик-БГУ 0:3

"Спартак"

Голлар: Бакич (18, 0:1), Мусаханян (34, 0:2), Юдчиц (47,0:3).

Белшина – Харитонович, Ковалевский, Кирисов, Кучинский, Одеоибо, Сазонович, Бордуков, Рекиш, Соланович, Ковель, Левицкий.

Энергетик-БГУ – Лесько, Свирепа, Юдчиц, Мирошников, Сокол, Бакич, Носко, Гирс, Башилов, Иминов (Совпель, 55), Мусаханян.

Огоҳлантириш: Рекиш (28), Ковалевский (29).

ЯНГИЛАШ

58. ЗАРБАААА!! Бакичнинг зарбасини Харитонович қайтарди!

55. Иминов алмаштирилди. Шарҳловчи ҳам ҳайрон қолди. Ҳечқиси йўқ давом этамиз. 

53. РЕКИИИИИИШШШШ!!! Энди у қанотдан оширилган тўпни тахминан 4 метрдан дарвозага аниқ тепа олмади.

51. РЕКИИИШШШШШ!!! Бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. 6 метрдан ноаниқ зарба йўллашнинг иложи йўқ эди. Сергей буни уддалади.

49. Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

47. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Юдчиц осонлик, жуда жуда осонлик билан гол урди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди.

Шарҳловчи: Иминов, Умаров, Яхшибоев каби футболчилар бизнинг чемпионатда кўп эмас. Жуда "техничний", ақлли ва ностандарт ҳаракатга бой улар... Хурсанд бўлиб кетаркан киши.

40. Иминов бир рақибини алдаб ўтиб, тўпни дарвозабонга топшириб қўйди.

36. Кучинскийнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

34. ГООООООЛЛЛЛ!!! Иминовнинг чиройли пасидан кейин Мусаханян гол урди!

31. Носко рақиб жарима майдончаси ичида Мусаханянга аниқ пас бера олганида ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

28. Бир қараганда оддий, бир қараганда кулгили ҳолат. Рекиш БГУ жарима майдончаси ёнигача кириб келди, унинг олдида камида 3 вариант бор эди: 1. зарба 2. ўнг томонга пас. 3. чап томонга пас. У эса тўпни узоқлаштириб юборди ва рақибини тепгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

26. Гирс рақибини алдаб ўтиб, мезбонлар жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва йиқилиб тушди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Иминовнинг Бакич томон узатган тўпини ҳимоячи қайтариб юбормаганида дублни кўрган бўлардик!

18. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Марказдан оширилган тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олган Бакич иккинчи тўпга тегиниши орқали дарвозани ишғол қилди!!!

16. ЗАРБАААААААА!!! Қанотдан оширилган тўпни Рекиш БГУ дарвозаси томон йўллади. Бироз ноаниқ.

13. УХХХХХ!! Самуэлнинг қанотдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. Вазият хавфли бўлганди.

11. Соколнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

9. Мухлислардан бироз кечирим сўраган ҳолда матнли трансляцияни давом эттирамиз. Биз ҳам интернет тезлиги билан унчалик мақтана олмайдиган давлатда яшаймиз. 6-7 дақиқа ўйинни кўра олмадик. Давом этамиз.

2. УХХХ!! Мезбонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Қанотдан узатилган тўп Гирснинг оёғига тегиб, дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Майдонда Беларусь давлати мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Беларусь чемпионати 28-тури доирасидаги "Бельшина" - "Энергетик-БГУ" учрашувини бирга томоша қилишга таклиф қиламиз. Бугун ўйинни Иминов асосийда, Умаров захирада бошлайди. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar