"Атлетико" ЛаЛигада 23 ўйиндан бери ютқазмаяпти, навбатдаги ўйин "Барселона" билан

  • Mr.NoBoDy 08.11.2020 10:42
  • 1215
  • 30

"Атлетико" ЛаЛиганинг 9-турида "Кадис"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалаба орқали мадридликлар лигадаги мағлубиятсиз серияни 23 ўйинга етказиб олди. "Атлетико" сўнгги марта 2020 йилнинг 1 февраль кунида "Реал"га ютқазиб қўйганди. Ўша ўйиндан бери Диего Симеоне шогирдлари 14 ғалаба ва 9 дуранг қайд этди.

23 ўйинли мағлубиятсиз серия - ЛаЛига тарихидаги тўртинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Бунга қадар "Барселона" (43 ўйин 2017-2018 йилларда), "Реал Сосьедад" (38 ўйин, 1979-1980) ва "Реал Мадрид" (31 ўйин, 1988-1989) каби жамоалар ҳам шундай серия қайд этган.

"Матрасчилар" навбатдаги турда 21 ноябрь куни ўз майдонида "Барселона"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар