Бундеслига. "Боруссия" ва "Бавария" жамоалари ўртасидаги "Дер-Класикер" 1:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 07.11.2020 23:21
  • 1227
  • 30

Германия Бундеслигаси 7-тур доирасида Дортмунднинг "Боруссия" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.

"Боруссия" (Дортмунд) - "Бавария" 1:1 LIVE

Гол: Марко Ройс (45)

"Боруссия" (Дортмунд): Бюрки, Хуммельс, Аканжи, Мёнье, Геррейру, Дилэйни, Витцель, Рейна, Ройс, Санчо, Холанд.

Захира: Хитц, Азар, Беллингхем, Брандт, Дахуд, Жан, Морей, Пасслак, Пишек.

"Бавария": Нойер, Эрнандес, Алаба, Боатенг, Сарр, Горетцка, Киммих, Коман, Гнабри, Мюллер, Левандовски.

Захира: Нюбель, Коста, Мартинес, Мусиала, Ричардс, Рока, Сане, Толиссо, Шупо-Мотинг.


ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ


ЯНГИЛАШ


45+4. ГОООООООЛ! Супер! "Бавария" жарима тўпини ажойиб тарзда амалга оширди. Гол муаллифи - Алаба!

45+2. Хуммелс Гнабрига ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

45. ГООООООЛ! Марко Ройс қанотдан узатилган тўпни Нойер дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни очди.

41. Витсел! Қанотдан узатилган тўпга Эрнандес боши билан зарба бера олмади ва тўп Акселга келиб тушганди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

40. Ўйин сал секинлашгандек, аммо устунлик тўлиқ бир жамоанинг қўлида деб айта олмаймиз.

36. Мажбурий ўзгариш: Толиссо жароҳат олган Киммихни алмаштирди.

36. Жошуа Киммих Эрлинг Холанд қарши ҳужумга қочаётганда қўполлик билан тўхтатиб қолишга уринганди. Ҳакам эса кеч бўлса ҳам Киммихга сариқ карточка кўрсатди. Аммо, у жиддий жароҳат олганга ўхшамоқда ва катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.

32. "Боруссия" ҳам ҳужумлар уюштиришга уринмоқда ва "сариқ-қоралар"нинг ҳам ҳаракатлари ёмон эмас.

29. Ҳа, "Бавария" энди дортмундликларни ўз жарима майдончасига "қамаб қўйиб" "ҳужумлар ёмғири"ни ёғдирмоқда.

26. Йўқ, VAR оффсайд борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.

24. ГОООООЛЛ!! Гнабрининг ажойиб пасидан сўнг Левандовски рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Супер ҳужум

21. Холанд! Норвегиялик тўпурар Нойер билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг берган зарбасига аниқлик етишмади.

18. "Бавария" ҳозирча тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам, зарбалар бўйича ҳам кичик устунликка эга.

14. Хавфли вазият! Горецканинг бош билан берган зарбасини Бюрки бартараф этди.

11. Ўйин бироз сокинлашгандек бўлмоқда. Аммо, ўйинда "Бавария" биринчи рақам бўлиб ўйнашган ҳаракат қилаётгани сезилмоқда.

7. Ҳозирча очиқ ўйин гувоҳига айланяпмиз. Жамоалар навбати билан хавфли вазиятларни юзага келтиришмоқда.

3. "Боруссия" ҳам қулай вазиятга эга бўлганди. Эрлинг Холанд жарима майдончасига кирган ҳолда шеригига тўпни узатишга ҳаракат қилди, аммо тўпни охир-оқибат Нойер эгаллаболди.

1. Левандовскиии!! Польшалик ҳужумчи жарима майдончаси ичида қулай вазиятга эга бўлганди, аммо зарба ноаниқ кетди.

1. Ўйин бошланди.

- Ҳайрли кеч! Барчангизни тез орада бошланадиган "Дер-Класикер"га таклиф қиламиз ва бу ўйинни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.


Ўхшаш янгиликлар