АПЛ. "Челси" – "Шеффилд Юнайтед" 1:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 07.11.2020 23:00
  • 1392
  • 30

Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Челси – Шеффилд Юнайтед 1:1 (LIVE) 

«Стэмфорд Бриж»

Голлар: Абрахам 24' - Макголдрик 9'

Челси – Менди, Жеймс, Зума, Чилуэлл, Тиаго Силва, Ковачич, Маунт, Канте, Зиеш, Вернер, Абрахам.

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Лоу, Стивенс, Башем, Болдок, Ландстрем, Берге, Норвуд, Иган, Макголдрик, Брюстер.


24. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Абрахам ҳиcобни тенглаштирди – 1:1!  Ковачичнинг қулай пасидан кейин Абрахам тахминан 12 метрдан дарвозани ишғол этди.   

22. Зарба!  Макс Лоунинг олис мафсоадан берган зарбасини Менди ушлаб олди. 

19. Зиеш бу гал Чилуэллнинг тезлигига ишониб яхгши узатма қайд этди, бироқ бу учун Чилуэлл бир неча 10 секунд олдин ҳаракатни бошлаши лозим эди. 

18. "Челси"нинг комбинацион ўйини Зиешнинг тушунарсиз узатмаси билан якун топди. 

16. Зарба!  Маунтнинг узатмага ўхшаш зарбаси Рэмсдейлга етиб келди, у ҳеч бир қийинчиликсиз тўпни илиб олди. 

13. Зарба!  Абрахам бир нечта муваффақиятли ҳаракатдан сўнг зарба берди, лекин анча кучсиз чиқди, тўп Рэмсдейлда. 

11. Оливер Норвуднинг ҳаволатиб узатган пасини Эдуар Менди ушлаб олди. 

9. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Макголдрик!  0:1!  Дастлаб Берге зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай Макголдрикка тегди ва дарвозадан жой олди, бу вазиятда Макголдрикнинг ҳаракатини алоҳида эътироф этиш жоиз. 

7. Вернер Чилуэлл томон бош билан пас берди, бироқ Бен офсайдда эканлиги маълум қилинди.  

5. Хавфли вазият!  Ўйниндаги илк хавфли ҳолат. Чилуэллнинг чамаси 7 метрдан йўллаган зарбасини Рэмсдейл қайтариб, жамоасини қутқарди. 

4. Бир нечта паслардан кейин тўп Рис Жеймсга қадар етиб келди. "Челси" ҳимоячисининг зарбаси йўлига Лоу тўғаноқ бўлди, "аут".

2. Учрашувдаги дастлабки ҳужумни меҳмонлар амалга оширишди, тўп олдирилгач, Норвуд Тимо Вернерни йиқитишга мажбур бўлди.

2. Фрэнк Лэмпарднинг кайфияти аъло, унинг ҳамкасби Крис Уайлдерда эса аксинча, чунки унинг жамоаси "Бёрнли" билан дуранг ўйнагач, охирги ўринда боряпти.

1. Ўйин бошланди! 

- Махсус маросимлар ўтказилмоқда.

- Футболчилар яшил майдонга тушиб келишди. 

Стадион ўйинга шай ҳолатда 

Кийиниш хонасидан суратлар

- Баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 8-турида "Челси" – "Шеффилд Юнайтед" ўйини гувоҳига айланамиз. Ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан бирга кузатиб борамиз. 

ЯНГИЛАШ

Ўхшаш янгиликлар