Кальехон ҳам коронавирусга чалинди

  • Mr.NoBoDy 07.11.2020 00:00
  • 1242
  • 30

"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон коронавирусни юқтириб олди.

Клуб расмий сайтинин ёзишича, 33 ёшли испанияликда касаллик симптомларсиз кечмоқда. Бироқ у барибир карантинга олинган.

Кальехон октябрь ойида эркин агент сифатида "Фиорентина"га кўчиб ўтганди. Унинг ҳисобида 4 ўйинда 1 гол бор.

"Фиорентина" навбатдаги ўйинини 7 ноябрь куни "Парма"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар