
Футболчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби 23 ёшли хавбекни ўтган ёзда харид қилишган уринган эди, аммо якунда трансфер амалга ошмаган эди.
"Интер" Бареллани қўйиб юбормоқчи эмас. Миланликлар футболчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолашмоқчи. Хавбек ҳозир Миланда йилига 2,5 миллион евро маош олади. Клуб янги шартномага кўра, италияликнинг маошини 4 миллион еврога қадар кўтаради.
Барелла жорий мавсум барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.