
"Барселона" - "Динамо" (Киев) 1:0 LIVE
"Барселона": тер Стеген, Альба, Пике, Дест, Пьянич, де Йонг, Педри, Бускетс, Фати, Гризманн, Месси.
"Динамо" (Киев): Нешерет, Забарный, Шабанов, Кендзера, Попов, Шепелев, Андриевский, Циганков, Буяльский, Родригеш, Супряга.
ЯНГИЛАШ
18. Нешеретдан навбатдаги сейв. У бу сафар Леонинг ажойиб зарбасини қайтариб қолди.
14. Фати! Испаниялик футболчи жарима майдончаси ичида рақибларини алдаб зарба берганди, аммо киевликлар посбони Нешерет тўпни қайтарди.
10. "Барселона" бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонадиганга ўхшамоқда.
7. Гризманн!! Фатининг ажойиб пасидан сўнг Антуан қулай имкониятдан гол ура олмади.
7. Каталонияликлар иккинчи голни уришлари мумкин эди, тўп тўсинга тегиб қайтди.
5. ГОООООЛЛЛ! Лео Месси 11 метрли нуқтадан гол урди!
5. Пенальти! Мессини меҳмонлар қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
4. Зарба!!! Ансу Фати қанотдан бир футболчини алдаб кириб бориб, Гризманнга тўпни оширган эди, аммо франциялик футболчининг зарбасини киевликлар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
1. Ўйин бошланди!
- Барчага салом! Тез орада Европа Чемпионлар Лигаси 3-тур доирасидаги "Барселона" - "Динамо" ўйини бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.