Дилшод Саитов учун мавсум якунланди

  • Mr.NoBoDy 31.10.2020 21:42
  • 1407
  • 30

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашуви қўполликларга бой бўлди.

Баҳснинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Дилшод Саитов жароҳати боис алмаштирилди. Олинган маълумотларга кўра, Саитовнинг оёқ суяги синган (расмдаги қизил жой) ва гисп қўйилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, Саитов майдонга қайтиши учун 6-7 ҳафта керак бўлади. Футболчи бу мавсум бошқа майдонга тушмаслиги деярли аниқ.



Ушбу баҳснинг 75-дақиқасида мезбонлар чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳам жароҳат туфайли алмаштирилди. Унинг жароҳати қай даражада жиддий экани эртага маълум бўлади.


Ўхшаш янгиликлар